Йонатан Та етакчилик майдонда намуна бўлишдан бошланишини айтди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Йонатан Та жамоада етакчи бўлиш нимани англатиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг таъкидлашича, ҳақиқий лидерлик баланд овозда буйруқ бериш ёки кимнидир койиш эмас, аввало шахсий намуна кўрсатишдан бошланади. Унинг айтишича, у майдонда ўз вазифасини сифатли бажаришга интилади, марказий ҳимоядаги шерикларига йўл-йўриқ кўрсатади, кейин бу ёрдам қанот ҳимоячиларга ва охир-оқибат бутун жамоага таъсир қилади. Та учун энг муҳими — конструктив бўлиш, дея унинг сўзларини Германиянинг Sky нашри келтирди.
Маълумот учун, Йонатан Та «Бавария» сафида жами 34 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли пас муаллифи бўлди.