Луис Энрике Дембеле дублидан сўнг унинг беқарорлигини ёқлади
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Лига 1 доирасида «Марсель» устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабада дубл қайд этган Усмон Дембеле ўйинини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
28 ёшли ҳужумчи якшанба кунги учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилгани билан бирга, яна бир голли узатма ҳам берди ва жамоасининг асосий қаҳрамонига айланди.
Ўйиндан кейинги интервьюда Энрике Дембеле ҳақида «беқарор» деган фикрларга муносабат билдириб, бундай футболчиларни ёқтиришини айтди. Испаниялик мутахассис Дембеле формада бўлганида жуда кучли ўйнашини таъкидлади ва шу боис у «Олтин тўп»ни қўлга киритганини эслатиб ўтди.
Жорий мавсум Франция чемпионатида Дембеле 13 учрашувда 7 та гол урди ҳамда 4 та голли пас муаллифи бўлиб турибди.