World News in Uzbek

Компани «Бавария»нинг голлар рекорди ҳақида фикр билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Бундеслигада бир мавсумдаги энг кўп гол уриш рекордига яқинлашиш эҳтимоли юзасидан муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

21-турдан сўнг баварияликлар 79 та гол уриб, ҳатто ўз стандартлари бўйича ҳам жуда юқори натижа қайд этмоқда. Ҳозирча чемпионатдаги амалдаги рекорд — 101 та гол.

«Бу мен учун биринчи даражали мақсад эмас. Лекин “Бавария” мақоми шуни талаб қилади: ҳужумда фаол бўлишимиз, кўп гол уришимиз керак. Мухлислар ҳам биздан шуни кутади. Бу — кучли жиҳатимиз. Мен учун энг муҳими, исталган паллада гол ура олишимизни ҳис қилиш. Ҳозир йигитлар буни жуда яхши уддаляпти», — деди Компани матбуот анжуманида.

Якшанба куни «Бавария» навбатдаги йирик ғалабасини расмийлаштириб, «Хоффенхайм»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Читайте на сайте