«Ан-Наср» Роналдунинг икки шартини бажариб, бойкотни тўхтатди
Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ан-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим талабни бажариб берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдунинг спорт бўлимидаги яқинлари — Жозе Семеду ва Симао Континью — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ бу икки мутахассис қишки трансфер кампанияси жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнай олмаганди.
Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.