Эдин Джеко «Шалке» сафида дубл қайд этди
Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футбол мезонлари бўйича анча тажрибали ёшига қарамай, гол уриш маҳоратини йўқотмаганини яна бир бор исботлади. Янги жамоаси — «Шалке» сафидаги дебют учрашувида ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо» дарвозасига икки бор йўл топиб, дубл муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аммо Джеко урган голлар «Шалке»га ғалаба келтирмади: меҳмонлар ўйиннинг сўнгги 12 дақиқасида вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада «Шалке» Германия иккинчи дивизиони турнир жадвалида пешқадамликни «Дармштадт»га бой берди. Кейинги турда эса жамоани «Ҳолштайн»га қарши учрашув кутиб турибди.