Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа фикр билдирди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа интервьюсидан лавҳани «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлар қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Шунингдек, Туркиядаги шароитлардан ҳам мамнун эканини табассум билан тасдиқлади.
Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилган. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланган.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.