World News in Uzbek

Виктор Фонт Лапортани сайлов олди алдовида айблади

«Барселона» президентлигига номзод Виктор Фонт клуб раҳбари Жоана Лапортанинг бошқарув услубини кескин танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонтнинг фикрича, Лапорта клубга тегишли спорт инфратузилмасини реконструкция қилиш бўйича берган ваъдаларини амалда бажармаяпти.

«Лапорта яна ҳамкорлар билан ўйин қилмоқда: ОАВга гўёки янги лойиҳа ҳақида гапиряпти, аммо бу ташаббуснинг молиявий манбаси йўқ. Бу — сайлов олди мақсадларидаги навбатдаги тутун пардаси ва алдов», — дея Фонтнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Эслатиб ўтамиз, клубда янги президент сайлови март ойида бўлиб ўтади. Ҳозирча президент ваколатларини Рафаэл Юсте бажариб турибди.

Ла Лиганинг 23-туридан сўнг «Барселона» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва Мадриднинг «Реал» клубидан бир очко олдинда.

Читайте на сайте