World News in Uzbek

ПСЖ мухлислари можароси клубни интизомий жазога олиб келиши мумкин

8 февраль куни Франция чемпионатининг 21-турида Париждаги «Парк де Пренс» стадионида «ПСЖ» «Марсель»ни 5:0 ҳисобида енгган учрашувда майдондон ташқаридаги ҳолатлар ҳам диққат марказига тушди. Le Parisien хабарига кўра, парижликлар мухлислари ўзини ёмон томондан кўрсатган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Трибуналарда рақибга қаратилган ҳақоратли шиорлар янгради, худди шундай мазмундаги баннерлар ҳам намойиш этилди. Айрим иборалар ирқчилик аломатлари сифатида баҳоланиши мумкин, бироқ манба суҳбатлашган ҳуқуқшунос буни исботлаш осон эмаслигини таъкидлаган.

Учрашув якунига 20 дақиқа қолганида кўплаб файйерлар ёқилгани сабабли ўйин вақтинча тўхтатилди. «ПСЖ» раҳбарияти эса баҳс олдидан мухлислардан бундай ҳаракатлардан тийилишни сўраб, вазиятнинг олдини олишга уринган.

Аввалроқ клуб мухлислари «Пари» жамоасини ҳақоратлаган ҳолатда «ПСЖ» трибуналаридан бирини қисман ёпиш жазоси билан жазоланган эди. Энди воқеа яна такрорлангани фонида 18 февраль куни Интизомий қўмита шунга ўхшаш чораларни кўриши эҳтимоли юқори экани қайд этилмоқда.

Читайте на сайте