Роналду таъсири фонида «Ал-Наср» раҳбари истеъфога чиқди
Криштиану Роналду атрофидаги норозилик ҳолати клуб ичида из қолдиргани кўринмоқда. Arriyadiyah хабарига кўра, Mohammad al-Skit «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, функционер қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлаган, бироқ тафсилотларни очиқламаган.
Аввалроқ клубда Роналдуга яқин саналадиган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутино ваколатлари қайта тиклангани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, юлдуз ҳужумчига клуб ичидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича муайян ваъдалар берилгани айтилади.
Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарувидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа айни пайтда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.