Роналду атрофидаги можаро ортидан «Ал-Наср» раҳбари кетди
Криштиану Роналду билан боғлиқ норозилик клублар ичида ҳам акс-садо берди. Arriyadiyah хабарига кўра, Муҳаммад ал-Скит «Ал-Наср» директорлар кенгаши раиси лавозимидан истеъфо берди. У қарорини шахсий сабаблар билан изоҳлади, бироқ тафсилотларни очиқламади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ клубда Роналдуга яқин бўлган португалияликлар — Жозе Семеду ва Симао Коутиньо ваколатлари қайта тиклангани ҳақида маълумот тарқалган эди. Манбаларга кўра, юлдуз ҳужумчига ички муаммоларни бартараф этиш бўйича клуб томонидан муайян кафолатлар ҳам берилган.
Қайд этилишича, «Ал-Наср» бошқарув тизимидаги ўзгаришлар давом этади. Жамоа ҳозир АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.