Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди
Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Георгий Жикия жамоадаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикия клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақида берилган саволга «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини футболчи табассум билан тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Георгий Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди. Шундан бери у барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.