World News in Uzbek

Жезуш Роналдунинг навбатдаги учрашувда дам олишини айтди

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда ҳам у рўйхатдан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асраб қолишга қарор қилган. Мураббий бунга сабаб сифатида олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин борлигини кўрсатди.

“Al Nassr Zone” келтирган иқтибосда, Жезуш Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни тез-тез ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам эслатган.

Саудия чемпионати доирасидаги “Ал-Фатеҳ” – “Ал-Наср” учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте