World News in Uzbek

Симеоне «Барселона» жароҳатлари ҳақида ўйламаётганини айтди

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Испания Кубоги ярим финали илк учрашуви олдидан «Барселона»даги йўқотишлар мавзусига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Матрасчилар» учун уй учрашуви бугун бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

«Барсанинг жароҳат олган футболчилари? Ростини айтсам, бу ҳақда ўйламайман. Мен ўз жамоамиз ҳақида ўйлаяпман — бизга Барриос етишмаяпти. Бундан ташқари, айрим футболчилар сўнгги пайтларда энг яхши ўйинини кўрсата олмаяпти. Биз ўзимизга ва бўлажак ўйин учун режамизга эътибор қаратишимиз керак», — деди Симеоне матбуот анжуманида.

Жавоб учрашуви 3 март куни каталонияликлар майдонида ўтказилади.

Читайте на сайте