World News in Uzbek

Жикиянинг «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти бўйича берилган саволларга жавоб қайтарди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея қисқа жавоб берди. Туркиядаги шароит ва вазиятдан қониқяпсизми, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан «ҳаммаси жойида» эканини айтди.

Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда келиб қўшилганди. Шу вақт ичида у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 феврал куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши бўлиб ўтади.

Читайте на сайте