«Милан» ҳимоячиси Алекс Хименесни «Борнмут»га тўлиқ сотди
«Милан» ҳимоячиси Алекс Хименес «Борнмут» футболчисига айланди. Аввалроқ инглиз клубида ижарада ўйнаган 20 ёшли испан энди АПЛ вакили сафида тўлиқ шартнома асосида ҳаракат қилади, дея хабар берди «Борнмут» матбуот хизмати. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ОАВдаги маълумотларга кўра, трансфер қиймати 19 миллион еврони ташкил этади, яна 5 миллион евро бонуслар кўринишида тўланиши мумкин.
Жорий мавсумда Хименес Англия Премьер-лигасида 22 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимоячи 1 та гол урди ва 8 та сариқ карточка олди.
26-турдан сўнг «Борнмут» 37 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.