World News in Uzbek

МакТоминай «Рома» билан ўйинда майдонга қайтиши мумкин

«Наполи»нинг шотландиялик ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминай аввалги учрашувда жароҳат олганди. Шунга қарамай, у жамоа учун жуда муҳим: майдонда фойдаси катта, қолаверса, таркибда жароҳатлар кўплиги сабабли унинг йўқлиги Конте штаби­ни янада қийин аҳволга солиб қўяди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere della Sera хабарига кўра, МакТоминай яллиғланишга қарамай машғулотларни давом эттирмоқда ва «Рома» билан навбатдаги ўйинга қадар сафга қайтишга қатъий бел боғлаган. Айнан шу муаммо сабаб Антонио Конте уни ўтган баҳсда муддатидан олдин алмаштиришга мажбур бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ва «Рома» А Сериянинг 25-тури доирасида 15 февраль, якшанба куни ўзаро тўқнаш келади.

Читайте на сайте