Гудель ҳakamлардан «Севилья»га кўпроқ ҳурмат сўради
«Севилья» сардори Неманя Гудель жамоанинг бу мавсумдаги омадсиз натижалари ортида ҳакамлик қарорлари ҳам турганини таъкидлади. У арбитрларни клубга нисбатан янада ҳурматлироқ бўлишга чақирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гудельнинг айтишича, у вазият учун ҳакамларни тўлиқ айбламоқчи эмас, бироқ жорий мавсумда «Севилья» зарарига кўплаб баҳсли эпизодлар юзага келган. Сардор қарорлар чиқаришда кўпроқ эътибор ва адолатли ёндашув бўлишини исташини билдирди, дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Севилья» Испания Ла Лигасида турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.