Ермаков Трубиннинг «Реал» дарвозасига урган голидан ҳайратда қолди
«Пари НН» ярим ҳимоячиси Никита Ермаков «Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубиннинг «Реал» дарвозасига киритган голи ҳақида фикр билдирди ва бу вазиятни жуда ноодатий деб атади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Европа Чемпионлар лигасининг 8-турида Трубин қўшимча дақиқаларда гол урди ва айнан шу натижа португалияликларга плей-офф босқичига йўл очиб берди.
Ермаковнинг айтишича, бу эпизод худди кинодагидек кўринган: у бундай ҳолатни ҳали ҳеч қачон кўрмаганини таъкидлади. Унинг сўзларини «РБ Спорт» келтиради.
Қуръа натижаларига кўра, «Реал» ва «Бенфика» Чемпионлар лигаси плей-оффининг саралаш (стиковой) раундида яна ўзаро тўқнаш келади. Биринчи учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.