World News in Uzbek

Жезуш Роналдунинг нега майдонга тушмаслигини тушунтирди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз футболчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётганди, бироқ энг яқин ўйинда у яна қайдномадан жой олмайди.

«Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналдуга ҳам, асосий таркибдаги бошқа футболчиларга ҳам дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий таъкидлашича, бу — Роналдунинг илк бор Саудия Арабистонидан ташқаридаги сафар учрашувларида ўйнамай қолиши эмас.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» ўйини шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте