World News in Uzbek

«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионатида яна узоқроқ қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мавсум якунлангач, «Милан» раҳбарияти футболчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилиши мумкин. Амалдаги келишув 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш опцияси ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, Модричнинг ўзи ҳам жамоага мослашганидан мамнун, бироқ келажаги борасида ҳали якуний қарор чиқармаган.

Модрич жорий мавсум А Серияда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У «Милан» сафида 2025 йил ёзидан буён тўп сурмоқда.

Читайте на сайте