«Брайтон» бош мураббийи Хюрселер истеъфога яқин турибди
«Брайтон» бош мураббийи Фабиан Хюрселер яқин ҳафталарда лавозимидан кетиши мумкин. Жамоа натижаларни тез орада яхшиламаса, клуб раҳбарияти кескин қарор қабул қилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Telegraph журналисти Мэтт Лоу хабарига кўра, немис мутахассиснинг келажаги АПЛда кетма-кет беш учрашувда ғалаба қайд этилмагани фонида жиддий савол остида қолган. Олдиндаги ўйинлар ёш мураббий учун «чайкалар» сафидаги кейинги тақдири ва фаолиятига бевосита таъсир қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта АПЛда бирданига икки клуб мураббийи ишдан бўшатилди: Томас Франк («Тоттенҳем») ва Шон Дайч («Ноттингем Форест»).
Хюрселер «Брайтон»ни ўтган мавсумдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб ўша мавсумда 8-ўринни олган бўлса, жорий мавсумда «Брайтон» ҳозирча 14-поғонада бормоқда.