World News in Uzbek

«Бавария» раҳбари Упамекано шартномаси узайтирилишини изоҳлади

Жума куни «Бавария» мухлисларини ҳимоячи Дайо Упамекано билан шартнома узайтирилгани ҳақидаги хабар билан хурсанд қилди. Мюнхен клуби бош директори Ян-Кристиан Дризен бу қарор юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дризеннинг таъкидлашича, Упамекано жамоада топ даражадаги футболчига айланди ва унинг «Бавария»даги фаолиятини давом эттириши клуб учун жуда муҳим. Раҳбар бу ҳолат жамоанинг халқаро футбол саҳнасидаги нуфузини яна бир бор кўрсатишини, футболчининг садоқати эса клубнинг спорт йўналиши ҳамда жамоа ичидаги соғлом муҳит учун кучли ишора эканини қайд этди.

«Бавария» навбатдаги учрашувини 14 февраль куни сафарда «Вердер»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте