Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеншуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шеншуа» ўз майдонида Япониянинг «Матида Зелвия» жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда Леонид Слуцкий шогирдлари ўйин бошидаёқ гол ўтказиб юборди, якуний дақиқаларда эса яна бир бор таслим бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар сафида Юки Сома дубл қайд этди: у 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса учрашувга нуқта қўйди. Натижада «Шанхай Шеншуа» умумий босқичнинг етти туридан сўнг бор-йўғи 4 очко тўплаб, плей-оффга чиқиш имкониятидан бутунлай айрилди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида қабул қилиб олганди.