World News in Uzbek

Месси 2026 йилги ЖЧда иштирок этмаслиги мумкин

Лионел Месси келаси ёз бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги эҳтимолдан холи эмас. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарор асосан Мессининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Манбага кўра, у ўзини 100 фоиз тайёр деб ҳис қилмаса, ҳатто “1 фоиз” камлик сезилса ҳам, жаҳон чемпионатига йўл олмасликни танлаши мумкин.

Месси MLS даражаси мундиал олдидан энг юқори спорт формасига чиқиш учун етарлича рақобатли эмас, деб ҳисоблайди. Шу боис Аргентина саркардори бу омилни тўлиқ жисмоний тайёргарлик билан қоплаш зарурлигини яхши тушунади.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида титулини ҳимоя қилади. Қатар-2022 финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

Читайте на сайте