World News in Uzbek

Жикиянинг «Анталяспор»даги ҳолати ҳақида қисқа жавоб берди

«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги жамоасида қандай аҳволда экани борасидаги саволларга муносабат билдирди. 32 ёшли футболчининг жавоблари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар ўзини қониқтиряптими, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан «ҳаммаси жойида» эканини айтди.

Жикия ўтган ёзда «Анталяспор» сафига қўшилган. Шу вақт ичида у 13 учрашувда майдонга тушиб, икки бор гол урди.

Ҳозирда «Анталяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте