World News in Uzbek

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам берди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эр-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам таркибдан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, жамоа зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турганини алоҳида таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда Жезуш Роналдуга дам бериш одатий ҳол эканини ҳам қўшимча қилган: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда биринчи марта эмас, яна ўйнамайапти.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.

Читайте на сайте