«Наполи» ярим ҳимоячиси Ангисса март бошида сафга қайтади
«Наполи»нинг камерунлик ярим ҳимоячиси Андре-Замро Ангисса ўтган йил ноябр ўрталаридан бери жароҳат сабаб майдонга туша олмаяпти. Бу неаполликлар учун сезиларли йўқотиш бўлиб, жамоа бош мураббийи Антонио Конте футболчининг тезроқ қайтишини интизорлик билан кутмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Repubblica хабарига кўра, Ангиссанинг қайтиши узоқда эмас: у март ойининг бошида сафга кириши кутилмоқда. Қайтиш 1 март куни «Верона»га қарши ўйинда содир бўлиши мумкин, агар бунга улгурмаса, 8 мартдаги «Торино» билан учрашувда майдонга тушиши эҳтимоли юқори.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи» ҳозир бошқа мусобақаларда иштирок этмаяпти: клуб Чемпионлар лигаси ва Италия кубогидан чиқиб кетган.