Писарёв «Брюгге» ва «Атлетико» учрашуви учун тахмин билдирди
Россия терма жамоаси мураббийи Николай Писарёв Чемпионлар лигасида «Брюгге» ва «Атлетико» ўртасидаги яқинлашиб келаётган баҳс ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, «Брюгге»нинг ҳимояда баланд чизиқда ўйнаши мадридликлар учун қулай вазият яратади: «Атлетико» айнан бўш ҳудудни яхши ишлатади ва рақиб ортига тезкор ҳужумлар уюштириши мумкин. Писарёв «Атлетико»ни ҳимоясини ёриб ўтиш қийин жамоа сифатида баҳолаб, буни «Бетис»га қарши ўйинда ҳам кўриш мумкинлигини эслатди. Унингча, «Брюгге» бу ўйинда ғалаба қозона олмайди, «матрасчилар» эса кўпроқ дуранг натижага ўйнаб, жавоб учрашувида Мадридда масалани ҳал қилишни кўзлайди.
Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичининг илк учрашуви «Брюгге» – «Атлетико» 18-февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.