World News in Uzbek

«Барселона» собиқ ҳимоячиси Рафа Маркесни табриклади

Жума куни Рафа Маркес таваллуд кунини нишонлади. Мексикалик собиқ футболчи 47 ёшга тўлди ва «Барселона» ўзининг аввалги марказий ҳимоячисини байрам билан қутлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Кўк-анорранглилар» ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида: «Туғилган кунинг билан, Рафа!» — деб ёзди.

Маркес «Барселона» сафида 2003–2010 йилларда тўп сурган. У шу даврда 242 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 13 та ассист муаллифи бўлди. 2022–2024 йилларда эса Маркес клубнинг ёшлар жамоасини бошқарган. Айни пайтда у Мексика терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритмоқда.

«Барселона» навбатдаги ўйинини 16 февраль куни «Жирона»га қарши ўтказади.

Читайте на сайте