World News in Uzbek

Португалия мураббийи Роналдунинг терма жамоадаги ўрнини таъкидлади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду билан ишлаш жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Роналдуни машғулотларда бошқариш осон, у эса жамоадошларига ҳақиқий намуна бўлиб хизмат қилади. Мартинес Роналду терма жамоа сафида ўйнаш учун қандай талаблар кераклигини амалда кўрсатишини, шунингдек, у туғма тўпурар ва Португалия учун жуда муҳим футболчи эканини таъкидлади.

Роналду миллий жамоа сафида 226 та учрашувда майдонга тушиб, 143 та гол уришга муваффақ бўлган.

Клуб даражасида эса ҳужумчи 2023 йил январидан бери Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Роналду сўнгги бир нечта ўйинларни бойкот сабаб ўтказиб юборгани қайд этилди.

Читайте на сайте