World News in Uzbek

Криштиану Роналду навбатдаги ўйинда майдонга тушади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинлашаётган учрашувда жамоасига ёрдам беради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки баҳсда майдонга тушмаганди, бироқ энди якуний қарор қабул қилиб, сафга қайтмоқда. Журналист Фабритсио Романо хабарига кўра, португалиялик юлдуз шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда иштирок этишга тайёр. Ҳужумчи жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага етиб борган.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Читайте на сайте