World News in Uzbek

Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг жорий Чемпионлар лигаси мавсумида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қироллик клуби» бу мавсумда барқарор ўйин намойиш этаётгани йўқ, шу сабабли Альваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа ҳозирча турнирнинг асосий фаворитлари қаторида тилга олинмаяпти.

«Чемпионлар лигасини юта оламизми? «Реал» сардори бундай саволга “йўқ” деб жавоб берса, бу уят бўларди. Керак бўлса, кунига тўрт соатлаб машғулот қиламиз. Бу клуб футболчилардан 100 фоиз футбол ва ғалабаларга жамланишни талаб қилади», — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Мадридликлар плей-оффнинг саралаш босқичида «Бенфика»га қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб баҳси эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Читайте на сайте