World News in Uzbek

Вальверде «Реал»нинг Чемпионлар лигасидаги имкониятини баҳолади

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоасининг жорий мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мавсум «қаймоқранглилар» учун бир текис кечмаяпти ва айни пайтда Альваро Арбелоа бошқарувидаги жамоа Европанинг энг нуфузли турнири учун асосий фаворитлар сафида тилга олинмаяпти.

«Чемпионлар лигасини ютишимиз мумкинми? ‘Реал’ сардори ‘йўқ’ деса, бу уят бўларди. Керак бўлса, кунига тўрт соатлаб машғулот ўтказамиз. Бу клуб футболчилардан 100% диққатни фақат футбол ва ғалабаларга қаратишни талаб қилади», — дея Вальверденинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

«Реал» Чемпионлар лигаси плей-оффининг стыков босқичида «Бенфика»га қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб баҳси эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Читайте на сайте