World News in Uzbek

Абдуқодир Ҳусанов Манчестер City баҳсида энг яхшиси деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов Англия Кубоги доирасида ўтган Манчестер City – Салфорд City учрашувида энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди.

“Шаҳарликлар” матбуот хизмати хабар беришича, футболчининг ўйин давомидаги фаол ҳаракатлари, ишончли ҳаракатлари ва жамоага қўшган ҳиссаси юқори баҳоланган. Натижада у ЭА Sports томонидан мазкур баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қайд этилишича, мазкур тўқнашув ФА Cуп — Англия Кубоги доирасида бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Сити” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг 1/16 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Мутахассислар фикрича, Абдуқодир Ҳусановнинг ушбу учрашувдаги ишончли ўйини унинг жамоадаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор кўрсатиб берди.

Читайте на сайте