World News in Uzbek

Арбелоа «Бенфика» билан учрашув қийин кечишини тан олди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, жамоа Лиссабонда юқори савиядаги футбол кўрсатиши шарт. Арбелоа бу сафар ҳам осон бўлмаслигини таъкидлаб, сешанба куни ғалаба учун бор кучни ишга солиш кераклигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи сўнгги турида «Реал» сафардa «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазган, бу натижа португалияликларга плей-офф йўлланмасини тақдим этганди.

Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичидаги «Бенфика» — «Реал» ўртасидаги илк учрашув 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Читайте на сайте