World News in Uzbek

Эндрик январда Лига 1 нинг энг яхши футболчиси бўлди

"Лион" ҳужумчиси Эндрик январ ойи якунларига кўра француз чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли бразилиялик футболчи қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион" сафига келиб қўшилганди. Январ ойида у Лига 1 доирасида атиги икки учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Умуман олганда, Эндрик "Лион" таркибида олти марта ўйнади, ҳисобида бешта гол ва битта ассист бор.

15 феврал, якшанба куни "Лион" Франция чемпионатининг 22-тури доирасида ўз майдонида "Ница"ни қабул қилади. Учрашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Читайте на сайте