World News in Uzbek

Эдди Хау Гимараэш жароҳатини жамоа учун катта йўқотиш деди

«Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау марказий ярим ҳимоячи Бруно Гимараэшнинг жароҳати юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қарғалар» етакчиси «Тоттенҳэм»га қарши сўнгги учрашувда сон орқа мушагидан шикаст олди. Натижада бразилиялик футболчи тахминан икки ойга сафдан чиқди.

«У учун қандайдир мўъжизавий ечим бор, деб ўйламайман. Тахминимча, у март ойидаги терма жамоалар танаффуси якунига бориб машғулотларга қайтади. Бу биз учун жиддий зарба. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи, у эса бундан жуда тушкун», — деди Хау.

Жорий мавсумда Бразилия терма жамоаси хавбеки барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 7 та ассист қайд этди.

Читайте на сайте