Винисиус бошқа клублар орасидаги энг яқин дўстини айтди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчилар орасидаги дўстлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи «Реал»дан ташқарида дўстлари кўплигини таъкидлаб, «Ливерпуль» аъзоси Доминик Собослаи билан тез-тез мулоқот қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, улар ёшлигидан таниш. Винисиус энг яқин дўсти сифатида ҳозир «Фламенго»да ўйнаётган Пакетани тилга олди. Шунингдек, у «Барселона»дан Рафиня, «Атлетико Минейро»дан Рейниер, «Манчестер Сити»дан Савио ҳамда «Милан» вакили Леау билан ҳам яқинлигини қўшимча қилди.
Винисиус 2018 йилдан буён «қироллик клуби» сафида ўйнаб келмоқда. Мадридга кўчиб ўтишидан аввал у ватанидаги «Фламенго»да тажриба тўплаган.