World News in Uzbek

Ҳайкин: Ҳоланн мени издан чиқаришга уринди, деди

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубида тўп сураётган россиялик дарвозабон Никита Ҳайкин Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га қарши уй учрашувини ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, меҳмонлар ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланн стандарт вазиятларда дарвоза олдида жуда яқин келиб, дарвозабон билан яккама-якка кураш олиб борган ва узатмага чиқишига халақит беришга уриниб, уни руҳий жиҳатдан беқарорлаштирмоқчи бўлган. Ҳайкин эса жамоа бу вазиятларда ўзини яхши тутганини таъкидлади.

Ўша ўйинда скандинавлар кутилмаганда «Манчестер Сити»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган.

Плей-офф босқичидаги баҳсларда «Будё-Глимт» Миланнинг «Интер» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувлар 18 ва 24 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Читайте на сайте