Жезуш Роналду яқин учрашувда дам олишини айтди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг яқин фурсатда сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу учрашувни ҳам ўтказиб юборади.
«Жадвал жуда тиққиз. Шунинг учун Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мутахассис Роналду учун сафардги ўйинларни ўтказиб юбориш янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда бу биринчи ҳолат эмас.
Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.