World News in Uzbek

«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабонидан вақтинча айрилди

Германиянинг «РБ Лейпциг» клуби камида бир ярим ой давомида асосий дарвозабони Петер Гулачисиз қолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Венгриялик посбон яқинда ўтказилган уй учрашувида — «бўрилар»нинг «Волфсбург»га қарши ўйинида жароҳат олди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонни тарк этди.

Энг қувонарлиси, футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Тиббий текширувлар Гулачининг чап тиззасидаги медиал коллатерал бойлам узилганини кўрсатди. Дарвозабон жорий мавсумда 22 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бундеслига турнир жадвалида «РБ Лейпциг» ҳозирча 40 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте