World News in Uzbek

Роналдуга Европанинг топ клубларига яна таклифлар тушмоқда

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда юлдуз футболчи клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳануз юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли португалияликни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.

Бир неча йил аввал ОАВ Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида қайд этилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Читайте на сайте