Анчелотти Неймарга мундиал эшигини битта шарт билан очади
Неймар ёзга бориб формасини тиклаб, Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline UOL журналисти Родригу Маттосга таяниб ёзишича, “селесао” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчини фақат битта ҳолатда — у оптимал жисмоний тайёргарликда бўлса — терма жамоага чақиради.
Манбага кўра, Анчелоттининг Неймарга нисбатан алоҳида шахсий хайрихоҳлиги йўқ: футболчи тайёр бўлмаса, унинг терма жамодаги ўрни ҳам бўлмайди.
2026 йилги мундиалнинг гуруҳ босқичида Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади. Мусобақа АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.