World News in Uzbek

Икарди хет-трик қайд этди ва «Галатасарой» тарихига кирди

Туркия чемпионатининг 22-тур учрашувида «Галатасарой» «Эю’пспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Баҳснинг асосий қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлиб, у ушбу ўйинда учта гол урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу хет-триги клуб тарихида ҳам муҳим воқеа бўлди: у «Галатасарой» сафида 76-голини нишонлаб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул легионерга айланди. Аввалги рекорд руминялик Георги Ҳаджига тегишли эди — 75 гол.

Умумий тўпурарлар рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи «Галатасарой»да 2023 йилдан бери тўп тепмоқда, ундан аввал эса ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Читайте на сайте