World News in Uzbek

Роналдуни Европанинг топ-клубига қайтариш ҳаракати бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдириб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш Европанинг бир қатор топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналду бўйича ёзги трансфер ойнасида таклифлар бермоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлигининг мижози сифатида кўрсатилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаргача мўлжалланган.

Читайте на сайте