Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ кутилган натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор аниқ зарба йўллаб, ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига камайиб қолди ва бу интрига қолишига деярли имконият бермади.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.