Роналду учун Европанинг гранд клубларига қўнғироқлар бошланди
Криштиану Роналду "Ал-Наср" билан келишмовчиликларни ортда қолдириб, бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳануз кун тартибида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш аллақачон Европанинг топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Бир неча йил аввал ОАВ Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"дан кетишидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзган эди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳамон Мендеш агентлиги мижози сифатида қайд этилган.
Роналдунинг "Ал-Наср" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.