«Бенфика» Руй Кошта билан боғлиқ можаро хабарларини рад этди
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги илк стик учрашувида Лиссабоннинг «Бенфика» жамоаси ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан сўнг португалияликлар матбуот хизмати «бургутлар» президенти Руй Кошта ҳамда «Реал» вакилларидан бири ўртасида жанжал бўлгани ҳақидаги гап-сўзлар юзасидан расмий баёнот берди.
Клуб маълумотига кўра, раҳбарият вакилининг можарога аралашгани тўғрисидаги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Жавоб учрашуви 25 февраль куни Мадриддаги «Сантяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.