World News in Uzbek

Руни Манчестер Юнайтедга Каррикни қолдиришни тавсия қилди

Манчестер Юнайтед ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни клубда мураббийлик масаласига тўхталиб, Майкл Каррикнинг “қизил иблислар” бошқарувидаги истиқболи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Руни таъкидлашича, МЮ сўнгги йилларда турли йўлларни синаб кўрди: клуб Жозе Моуринью, Эрик тен Хаг ва Рубен Аморим каби мутахассислар билан ишлади. Унинг фикрича, ҳозир энг тўғри қарор — Каррикка ишонч билдириш. “Бу шунчаки собиқ жамоадош бўлганимиз учун эмас. Майкл ўйинни тартибга солди, жамоани тинчлантирди ва таркибни яхши бошқаряпти”, — дея унинг сўзларини ESPN келтиради.

Англия Премьер-лигасида 26 турдан сўнг Манчестер Юнайтед 45 очко жамғарган ва турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте