Роналду ЖЧ-2026да захирадан бошлашга ҳам тайёр
«Ал-Наср» ҳужумчиси, 41 ёшли Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига захира футболчи мақомида боришга қарши эмас. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Роналду Португалия терма жамоасида асосий таркибдан жой талаб қилмаяпти. Шу боис бош мураббий Роберто Мартинес уни захира ўриндиғида қолдиришга қарор қилса ҳам, вазият муаммосиз ҳал бўлади. Қайд этилишича, форвард шахсий амбициялардан кўра жамоа натижасини устун қўймоқда.
Роналду Португалия терма жамоаси сафида 226 та ўйин ўтказиб, 143 та гол урган ва 46 та голли узатмани амалга оширган.
Жаҳон чемпионати–2026 келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.